• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЯНА ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ БЎЙИЧА: ТАЛАБГОР ТАНЛОВГА ҚАЕРДАН ҚАТНАШСИН? (2-қисм)

Зулфия номидаги Давлат мукофоти Республика комиссияси тизимда анча вақтдан буён баҳсга сабаб бўлиб келаётган қуйидаги муҳим саволга жавоб берди.

 

Савол: Тошкент шаҳрида ўқиётган, яшаётган, лекин доимий пропискаси вилоятларда бўлган қизларнинг ўқиётган ҳудудидан танловда қатнашиши мумкин эмаслиги эътирозга сабаб бўлмоқда. Талабгор танловга қаердан қатнашсин?

 

Жавоб: Тошкент шаҳрида ўқиётган, яшаётган лекин доимий рўйхати (пропискаси) вилоятларда бўлган қизлар албатта ўзи доимий рўйхатда турган ҳудудидан тавсия этилиши лозим. Чунки мукофотни тақсимлашда ҳудудлар муҳим аҳамият касб этган. Яъни, ҳар бир ҳудуддан 2 нафардан деган тақсимот Низомда кўрсатилган.

 

Бироқ жорий йилдан эътиборан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мазкур жараённи янада сифатли амалга ошириш учун номзодларни тавсия этишнинг илк босқичидан республика босқичига қадар қамраб олинадиган тизимни кучайтиради. Хусусан, “Иқтидорли қизлар захираси” билан танлов жараёнларидагина эмас, балки йил давомида мунтазам ишлашни йўлга қўяди. Натижада номзоднинг ўзи Тошкентда ўқиса ҳам, яшаш жойида бу қиз ҳақида барчада етарлича тасаввур, маълумот пайдо бўлади ва уни мукофотга тавсия қилишда иккиланишлар юзага келмайди.

 

(Давоми бор.)

 

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ ТАНЛОВЛАРИГА ОЧИҚЛИК БЕГОНА ЭМАС

НОАНИҚЛИКДАН АНИҚЛИККА: ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ ТАЪКИДЛАЙДИ (3-қисм)

ЭНДИ ИМТИЁЗНИНГ ЎЗИ КИФОЯ ЭМАС (4-қисм)

КОМИССИЯДА “ИМТИЁЗГА ТЕГМАНГ!” ДЕЙИШ ИМТИЁЗИ БОР (5-қисм)

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БЎЙИЧА АСОСИЙ ЎЗГАРИШЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ БЎЛДИ? (6-қисм)

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech