• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЯНГИ ТУЗИЛМАДАН ҚАНДАЙ НАТИЖА КУТИЛМОҚДА?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ–5938-сон Фармони ва Қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.

Мазкур тузилма маҳалла, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги, янада самарали даражага олиб чиқишга қаратилган.

Юқоридаги Фармон ва Қарор моҳияти юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова ҳамда Адлия вазирлигининг бўлим бошлиғи Дилором Ибрагимовалар билан "Ўзбекистон 24" телеканалида суҳбат ўтказилди.

Мазкур суҳбатда Вазирнинг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова янги вазирликнинг маҳалла қадрияти ва нуфузини ошириш, аҳоли, айниқса аёллар муаммоларини тубдан ҳал этиш, оилаларни мустаҳкамлаш, "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини амалга ошириш орқали халқимизнинг тинч ва тотув ҳаётини таъминлаш, маънавий ҳаётимиздаги салбий кўрсаткичларни кескин камайтиришга бўладиган таъсирини асосланган фикрлар билан очиб берди ва хотин-қизлар билан ишлаш бошқармасининг келгуси фаолияти юзасидан ўзига хос кўрсатмалар берди.

Ушбу лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech