Жорий сайт тест режимида ишламоқда
Бугун Янгийўл туман ҳокимлиги биносида маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозимига сараланган номзодларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган 3 босқичли ўқув-семинари ташкил этилди.
Семинарни туман ҳокими У.Ялгашев очиб берди ва жорий йилнинг 1 март куни "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш маҳалла ва нуронийларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-81-сон, 7-март кунидаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-87-сонли фармонларининг қабул қилиниши, янада катта масъулият юклаб, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор белгилаб берилган вазифалар тўғрисида маъруза қилди.