• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЛОЙИҲА ЁПИЛДИ, КЎЗЛАР ЭСА ОЧИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 25 ноябридан бугунги кунга қадар юртимизда “Ёрқин йўл” лойиҳаси амал қилди.


7 декабрь куни Республика кўз касалликлари клиник шифохонасида мазкур ижтимоий лойиҳанинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди.

 

 


Лойиҳа доирасида Хитойнинг 9 нафар етук мутахассислари ва у ердан келтирилган энг замонавий асбоб ускуналар ёрдамида мамлакатимизда 500 дан ортиқ ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизлар ва болалар, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйидаги фуқароларимизда кўз катарактаси бўйича бепул жарроҳлик операциялари ўтказилди.

 

 


Энг эътиборлиси, лойиҳа доирасида 7 ойлик чақалоқ ҳамда 103 ёшга тўлган онахоннинг кўзлари операция қилиниб, уларнинг ёруғ оламни қайта кўришига эришилди. Юз фоиз ижобий натижага эришилган лойиҳадан беморларнинг қувончи чексиз.


Ижтимоий ҳимоянинг ва халқаро ҳамкорликнинг намунаси бўлган ушбу лойиҳа хитойлик шифокорлар ва маҳаллий офтальмологлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш имконини ҳам бергани билан қимматлидир.

 

 


Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мазкур акцияни ўтказишга яқиндан ёрдам берган Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Хитой Халқ Республикаси соғлиқни сақлаш Давлат қўмитаси Халқаро алоқалар ва ҳамкорлик Марказига, лойиҳа раҳбари Гуо Леи бошчилигидаги Пекин университети халқ госпиталининг 9 нафар малакали офтальмолог мутахассисларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва ҳудудий ҳокимликларга самимий миннатдорчилик билдиради.



Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech