Жорий сайт тест режимида ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сонли Фармони ва ПҚ-146-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида 26-29 апрель кунлари маҳалладаги хотин-қизлар фаоли лавозимига сараланган номзодларнинг фаолиятига самарали киришиши учун талаб этиладиган билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида 3-босқич махсус ўқув курслари ўтказилиши режалаштирилган. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари Э.Халбутаев режа-графикка асосан бугун Шароф Рашидов, Дўстлик, Арнасой туманларида бўлиб, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари учун ўтказилаётган ўқув жараёнлари билан яқиндан танишди ҳамда жойларда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш масалаларига ҳам батафсил тўхталиб ўтди.