• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

МАҲКУМАЛИКДАН МАЪСУМАЛИККА

“Мен энди жиноят қилмайман, оиламни тиклайман” бу  қамоқдан озод этилаётган аёлларнинг ҳаммасида бўлмасада, кўпчилигида кузатиладиган  хулоса.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари акс этган ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланган.

Аввало ўзбек давлатчилигининг бағрикенг сиёсати ҳамда ушбу ҳужжат асосида шу кунга қадар ўнлаб маҳкума аёллар ўз оиласи бағрига қайтарилди. Қайтарилиб, ўз ҳолига ташлаб қўйилгани йўқ албатта. Уларни иш билан таъминлаш, ҳаётга мослаштириш, қайтиб жиноят кўчасига кирмаслигининг чоралари ҳам кўрилмоқда.

Жорий йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди залида жазони ижро этиш калониясида жазо муддатини ўтаётган 24 нафар маҳкумалардан 22 нафарининг ишлари  тўлиқ кўриб  чиқилди. Улардан 2 нафарининг иши кейинги суд мажлисига қолдирилди, 2 нафарининг жазо муддати камайтирилди, 20 нафари жазони ижро этиш жойларидан озодликка чиқарилди.

Умид қиламизки, озодликка чиққан опа-сингилларимиз уларга билдирилган ишончни оқлайдилар.

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech