• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

МАТБУОТ АНЖУМАНИ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШГА БАҒИШЛАНДИ

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг кичик залида Республика Хотин-қизлар қўмитаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда 2019 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти  томонидан имзоланган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва ушбу ҳужжатдаги аниқ вазифалар, унинг мазмун-моҳияти,  бугунги кунда аёлларни зўравонлик ҳамда камситишлардан ҳимоя қилиш каби масалалар кенг муҳокама қилинди. Айтиш керак, узоқ йиллардан буён Ўзбекистон бу борада халқаро тажрибаларни ўрганиб келаётган эди. Зўравонликни камайтириш, жабр чекканлар билан ишлаш мақсадида ҳозирда Хотин-қизлар қўмиталари қошида 197 та “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Марказлари” фаолият юритмоқда. Марказларга ўтган йили 22 минг 383 нафар хотин-қизлар томонидан мурожаат қилинган, шундан ҳолати оғир бўлган 7 423 нафарига вазиятдан чиқиб кетиш учун психологик ёрдамлар кўрсатилган. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига 2019 йилда ҳуқуқий масалалар юзасидан 3311 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 800 дан зиёди тазйиқ ва зўравонлик масаласи, 1146 рақамли «Ишонч телефони»га қилинган 815 та мурожаатдан 50 дан зиёди тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ. Матбуот анжумани давомида оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берилди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech