• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“МЕН МУВАФФАҚИЯТЛИ АЁЛМАН!”

Муваффақиятли аёл оилада, жамиятда ўз ўрнини топган, ўзгага ўрнак бўлиб келаётган нозик хилқат.

Улар фаоллиги билан нафақат ўзининг бандлигини,  балки ўзгаларни ҳам иш билан таъминлаб, оилаларнинг даромадини оширишга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Буни биргина Шофиркон туманида фаолият олиб бораётган илғор тадбиркор аёллар мисолида кўриш мумкин.

 

 

 

 

 Туманда Республика хотин-қизлар жамоат фонди маблағлари ҳисобидан кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган аёллардан бири Лола Ғаффорова.

Фонд томонидан 300 миллион сўм кредит олган тадбиркор “Шофиркон Текс” МЧЖ тикув цехини очишга муваффақ бўлди. Ҳозирги вақтда бу ерда ишлаётган 55 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қиз дастлаб вилоят “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази”да тикувчилик йўналишида бепул таълим олди.

Бугунги кунда ўзларининг муқим иш ўринларига эга бўлишди.

 

 

 

-Мени 2 нафар фарзандим бор, шу вақтгача ишсиз эдим,

-дейди  цех ишчиси Мавлуда Амонова.–Мен қатори маҳалламиздаги ишсиз аёлларга хотин-қизлар қўмитаси томонидан бепул ҳунар сирлари ўргатилди.

Бундан ташқари, доимий иш жойи билан таъминлашди.

Бу ерда яратилган шароитлардан жуда мамнунман.

 

 

Туманда давлат хусусий шерикчилиги асосида болажонлар учун 200 ўринли “Кичкина хўжайин” нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда.

Мазкур муассасани шу ерлик тадбиркор аёл Нодира Некқадамова ўзининг 1 миллиард 600 миллион сўм сармояси ва Хотин-қизлар қўмитаси кўмаги билан олинган 4 миллиард 400 миллион сўм кредит сармояси ҳисобидан барпо этилган.

Бу ташаббуси билан тадбиркор 40 нафар аёлни ҳам иш билан таъминлади.

 

 

 

 

Мафтуна Қосимова туманнинг яна бир илғор тадбиркорларидан.

Узоқ йиллар давомида асаларичилик билан шуғулланиб келади. Фаолиятини кенгайтириш мақсадида республика хотин-қизлар жамоат фондидан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, асалари оиласи сонини кўпайтирди.

Бунинг ортидан ҳар чоракда 10 миллион сўм соф фойда олаётган қаҳрамонимиз оилавий даромадини ошириб бораётганини, фойдаси эвазига тўйлар қилаётганини қувониб сўзлаб берди.

 

 

 

 

Балиқчилик сердаромад соҳа бўлиши билан бирга машаққатли ҳамдир.

Муслима Икромова оғир ижтимоий аҳволдаги аёл бўлишига қарамай, ўзи ва турмуш ўртоғининг бандлигини таъминлади.

Республика хотин-қизлар жапмоат фонди томонидан ажратилган 15 миллион сўм кредит маблағи эвазига ўзининг ҳовлисида сунъий ҳовуз ташкил этиб, балиқчилик фаолиятини йўлга қўйди.

 

 

Айтмоқчимизки, ўз тадбиркорлик фаолияти, ташаббускор ғоялари билан нафақат оилалари, балки жамиятимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган хотин-қизларимиз сафи кенгайиб бораётгани барчамизни қувонтиради.

Бу йўлда эса вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ишбилармон аёлларимизни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, уларга зарур шарт-шароит яратиб беришга тайёр.

 

МАНБА: Buxoro.uz Телеграм канали

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech