• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

МЕҲНАТ МАВСУМИЙ БЎЛСА ҲАМ РАҒБАТ ДОИМИЙ БЎЛСИН!

Пахта терими — туманларда маҳаллий аҳоли учун даромад ва барака мавсуми. Шу барака мавсумида ҳалол меҳнатлари билан ҳам оиласига, ҳам юртимиз иқтисодиёти ривожига муносиб улуш қўшаётган опа-сингилларимиз омон бўлишсин.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова Тошкент вилоятининг бир қатор туманларида бўлиб, пахта теримида фаол қатнашаётган маҳаллий аёллар билан учрашди. Жумладан, Пискент, Бўка, Оққўрғон туманлари пахта далаларида теримчи аёлларимиздан ҳол-аҳвол сўраб, самимий суҳбатлашди.

 

Республика ва Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмиталари раҳбарияти томонидан илғор теримчи аёллар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

Эътибору рағбатдан мамнун аёлларимиз миннатдор бўлишиб, “Жаннатмонанд юртимиздаги тинчлик, фаровонликка кўз тегмасин”, дея ўз дил изҳорларини билдиришди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси вакилларидан иборат меҳмонларнинг пойқадами ёқиб Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани пахтакорлари йиллик режани уддалашганини айтишди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech