• Телефон:+99871 202-10-59
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Жорий сайт тест режимида ишламоқда

“МЕҲР-МУРУВВАТ ДУНЁНИ АСРАЙДИ”

      Меҳр, мурувват бу – биз бир- биримизга беришимиз зарур бўлган энг муқаддас туйғу. Хоҳ ёш бўлсин, хоҳ кекса, хоҳ соғлом бўлсин-у хоҳ хаста. Бу ерда меҳнат қилаётган жамоанинг ҳар бир ходими мана шу эзгулик билан ёнма-ёндир.

       Жорий йилнинг 19 апрел куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги “Саховат уйи”да вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Қарши давлат университети, Қарши Мухандислик Иқтисодиёт институти бошланғич ташкилотлари, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида
“Меҳр ва мурувват дунёни асрайди”хайрия тадбири ташкил этилди.

      Мазкур "Саховат уйи”да 130 нафар яшовчилар бўлиб, шундан 40 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. - “Агар йўлингиз тушиб, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига бориб қолсангиз, у ерда яшаётган кишилар билан суҳбатлашиб, ҳаёт ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар буткул ўзгаради" деб ўз фикр мулоҳазаларини бошқалар билан ҳам ўртоқлашдилар тадбир меҳмони Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг биринчи ўринбосари Парпибоева Озода Абдуқодировна.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech