• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ

Бугун Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова раислигида хотин-қизлар қўмиталари раислари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича маҳалла мутахассислари, ҳамкорликдаги давлат ҳамда жамоат ташкилотлари, фаол аёллар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда хотин-қизлар қўмиталарига белгиланган топшириқлар, бажарилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

 

Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Шу пайтгача Жиззах вилояти Хотин-қизлар қўмитаси котибият мудири лавозимида ишлаб келган Раупова Сарвиноз Ахматовна Мирзачўл тумани ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раислигига сайланди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech