• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ҚЎМИТА ВА ОЛИЙ СУД ҲАМКОРЛИГИДАН ҚАНДАЙ НАФ БОР?

Кеча Хоразм вилоятида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тасдиқланган Ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум асосида Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ҳамда вилоят Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “сайёр қабул” ўтказилди.

 

Урганч шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида бўлиб ўтган мазкур тадбирдан кўзланган мақсад фуқаролик судларига ажрим учун мурожаат қилган оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини муҳофаза этиш, оилавий ажримлар натижасида болаларнинг ота-она меҳрига зор бўлиб вояга етишининг олдини олишдан иборат.

 

“Сайёр қабул”да 12 та шаҳар ва тумандан ажрим ёқасидаги 68 та оила вакиллари қатнашди. Тадбирда “Фарзанд омонат”, “Ота” фильмлари намойиш этилди. Ундан хулоса чиқарган 4 та оила шу жойнинг ўзида ярашди.

 

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Курбанбаева, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Х.Хакимова, И.Болтаходжаева, Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти суди раиси О.Маткаримов, вилоят “Оила” маркази, шаҳар ҳамда туман ФҲДЁ мудиралари, имом-хатиблар иштирок этди. Сайёр қабулда 24 та оилани яраштиришга эришилди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech