• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

МОСКВАДА КЎЧАДА ҚОЛГАН АНДИЖОНЛИК АЁЛ МАСАЛАСИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Ижтимоий тармоқларда андижонлик Мунира Усмонова икки нафар ёш гўдаги билан Москвада кўчада қолди, мазмунида хабар тарқалди.
 
Қайд этилишича, олти йил аввал эрига ишониб Россияга борган аёлнинг ҳозир аҳволи танг: катта шаҳарда на бирон таниши, қўлида на ўзининг, ва фарзандларининг ҳужжати бор, на озиқ-овқати ва на пули бор. 
 
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасидан маълум қилишларича, ушбу аёл масаласи назоратга олинган. Москвадаги Ўзбекистон консуллигига расмий хат юборилиб, М.Усмонованинг ҳужжатларини тўғирлаш ва уни юртимизга қайтариш чораларини кўриш сўралган. Шу билан бирга, аёлга ва яна бошқа зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш имкониятлари ҳам кўрилмоқда.
 

 

 
ЎзА
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech