• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“МЎЪТАБАР АЁЛ” КЎКРАК НИШОНИГА МУНОСИБЛАР САРАЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг «Муътабар аёл» кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг хужжатлари Республика комиссияси томонидан ўрганилмоқда.

Жорий йилги кўкрак нишони соҳибаларини аниқлаш мақсадида Республика комиссиясига 800 га яқин ҳужжат тақдим этилган бўлиб, уларнинг 100 дан ортиғини Республика даражасидаги идора ва ташкилотларда фаолият юритувчи фаолларнинг ҳужжатлари ташкил этади.

«Мўътабар аёл» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ таъсис этилган бўлиб, унга жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, оила мустаҳкамлигига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар муносиб кўрилади.

“Мўтабар аёл” кўкрак нишони ўз эгаларига 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида топширилади.

Эслатиб ўтамиз: 2019 йилда 290 нафар ибратли аёллар ушбу нишонга созовор бўлишган.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech