• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

МУНОЖАТ ЙЎЛЧИЕВАНИ ТИНГЛАБ РОҲАТЛАНДИК, СЕЛИН ДИОН ҲАМ МЕНТАЛЕТИТИМИЗГА ЁТ ЭМАС!

Афсуски, ўз миллий мезонларидан ор қилиш, ўзи мансуб халқни ерга уриш кайфиятидаги кинояларини интернетда зўр бериб айлантираётган “халтўрачи”лар асл санъат нималигини, ҳақиқий дурдона асарни ҳис қилиш завқини умрбод билмай яшайдилар. Афсус, афсус.

Кеча Ўзбекистон давлат консерваториясида Халқ артисти Муножат Йўлчиеванинг концертида бўлдик. Ўзбек халқининг дурдона асарларини, қўшиқларини тинглаб руҳларимиз ором олди. Санъаткоримиз қўшиқ айтаётиб учаётган, қанот қоқаётган қуш каби ҳаракатлари билан бизнинг руҳимизни ҳам парвоз қилдирди гўё.

“Сайдинг қўябер, сайёд”, “Айрулмасин”, “Тановар”!

Қанчалар маҳобат ва шукуҳ бор бу дурдоналарда!?

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси халқимизнинг  асил фарзандлари Муножат Йўлчиева, Замира Суюнова, Матлуба Дадабоева, Ҳосила Раҳимова каби санъаткорларимизнинг мусиқий оқшомларини юксак, замонавий ёндошувларда, ва албатта миллий қадриятларни улуғлаган ҳолда ташкиллаштиришни режалаштирди.

Ҳа-я, олтин истеъдод қайси миллат ёки юртга мансуб бўлмасин у ҳар бир диди юксак инсоннинг қалб мулкига айланади. Бу ўринда беқиёс иқтидор соҳибаси Селин Дионни эътироф этмасликнинг иложи йўқ.

Инсоний маънода унинг биттагина жасоратини эслайлик. У турмуш ўртоғи Ренега томоқ саратони ташхиси қўйилгач, севимли инсонининг саломатлиги учун икки йилча саҳнани тарк этиб, журналистларга  яхши-ёмон кунларида ёнида бўлган турмуш ўртоғига ўзи қараши лозимлигини айтганди. Унинг шу каби инсоний фазилатлари, санъатидаги юксак маромлар учун яхши кўрасан одам.

Қисқа қилиб айтганда, асил санъаткорлар  барча миллатларга ҳам тегишлидир. Шу маънода, Селин Дионнинг истеъдоди хам менталетитимизга ёт эмас!

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech