Жорий сайт тест режимида ишламоқда
Никоҳдан ўтишда 1 ойлик муддат бекор қилиниши мумкин
Оила кодексида никоҳланувчи шахслар ФҲДЁга ариза берганидан вақтдан бошлаб 1 ой ўтгач никоҳи қайд қилиниши белгиланган. Бу вақтда никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим. (Алоҳида ҳолатлар бўйича ҳам мезонлар мавжуд.)
Кузатилишича, никоҳни қайд қилишнинг 1 ойлик муддатини қисқартириш учун сохта тиббий маълумотномалар тақдим этиш, ФҲДЁ ва соғлиқни сақлаш органларида ортиқча қоғозбозлик, бюрократия ва коррупциявий ҳолатлар мавжуд.
Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида янги таҳрирдаги Оила кодекси муҳокамага қўйилди/
Манба: Адлия вазирлиги матбуот хизмати.