• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

НАМАНГАНДА АЁЛЛАРНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

“Аёл бир қўли билан бешикни, бир қўли билан эса дунёни тебратади”, дейдилар. Бу гап анчайин муболағадек туюлиши мумкин, бироқ чиндан ҳам азалдан аёл кишининг жамият ва башарият тараққиётидаги ўрни ҳамиша алоҳида юксак мақом касб этиб келган.

 

Яқинда Наманган вилоятида аёлларнинг жамиятдаги, хусусан, оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш борасидаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳаёт мураккабликларига учраган аёлларга психологик кўмак кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Д.Ғуломова иштирокида фаол аёллар билан мулоқот бўлиб ўтди.

 

Учрашув давомида аёлларнинг психологик муаммолари, оилавий муносабатлар, жамият ва оила ҳаётида хотин-қизларнинг тутган ўрни юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Қизғин мунозараларга бой тарзда кечган анжуманда аёлларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech