Жорий сайт тест режимида ишламоқда
Семинар доирасида маҳалла хотин-қизлар фаоллари олдида турган долзарб вазифалар, янги тузилманинг мақсад ва моҳияти ҳақида маълумотлар, шунингдек, фаолиятни самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорликни таъминлаш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун ташкил этилаётган ўқув курслари 28 апрель санасига қадар Навоий вилоятининг барча шаҳар ва туманларида ўтказилади.
Навоий вилояти бўйича ўқувларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ишларига Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бўлим бошлиғи К.Норқулова масъул қилиб белгиланган.