• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

НАВОИЙДА ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Навоий вилоятида жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сонли Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 2018 йил 29 мартда имзоланган ПФ-5389-сонли Фармонига мувофиқ, Зулфия номидаги Давлат мукофоти туман, шаҳар босқичларида жами 722 нафар иқтидорли қиз қатнашди. Шулардан 148 нафари адабиёт йўналишида, 69 нафари фан йўналишида, 107 нафари таълим йўналишида, 161 нафари санъат йўналишида, 73 нафари маданият, 116 нафари спорт йўналишида, 48 нафари жамоатчилик йўналишида иштирок этди.

 

Бугун Зулфия номидаги Давлат мукофоти вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда 90 нафар иқтидорли қиз қатнашди. Танловда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Садикова сўзга чиқиб, барча қатнашчиларга муваффақиятлар тилади.

 

Вилоят босқичида Республика Комиссияси томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ёшлар билан ишлаш” бўлими бошлиғи Р.Мирвоҳидов иштирок этиб, танловнинг холисона ҳамда адолатли ўтказилишида ўз фикрларини баён этди. Тадбир кўтаринки руҳда ташкиллаштирилиб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech