• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

НУКУСДА МУВАФФАҚИЯТЛИ АЁЛЛАРНИНГ СИРИ НИМАДА ЭКАНЛИГИ ОЧИҚ АЙТИЛДИ

Бугун мамлакатимизда аёллар борасида олиб борилаётган давлат сиёсати хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни тўлақонли таъминлашдек одилона ёндашув асосига қурилган.

 

Шу маънода, ёшларни сиёсат, бизнес ва касб соҳасида муваффақиятга эришган аёлларнинг йиллар давомидаги изланишлари, тажриба орттиришлари эвазига забт этган юксак марралари билан яқиндан таништириб бориш, уларнинг тажрибаларини ёшларга ибрат қилиш кўрсатиш, сабр, матонат, меҳнатсеварлик ғояларини сингдириш, “Устоз – шогирд” анъанаси орқали ёш қизларнинг ҳаёт йўлини топишига кўмаклашиш, касб-ҳунар ўрганиш, билим олишнинг фойдали жиҳатларини ўргатиш, ҳаёт қийинчиликлари олдида эсанкираб қолмаслик учун машаққатларга матонат билан дош бериб, ўзининг аниқ мақсади сари дадил интилаётган аёллар тақдири мисолида орзулар ушалишини намоён этиш мақсадида жойларда “Мен муваффақиятли аёлман” лойиҳаси ўтказилмоқда.

 

Ана шундай тадбирларнинг бири 26 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар тадбиркорлик ўқув марказида бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Нукус шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, фаол тадбиркор аёллар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ҳамда бошлаш истагидаги хотин-қизлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

Анжуманда “Мен муваффақиятли аёлман” лойиҳаси доирасида Нукус шаҳридаги “Массагет” меҳмонхонаси директори Дилфуза Жиенбекова билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Тадбир якунида Нукус шаҳри ва Кегейли туманидан ўқув курсини тамомлаган хотин-қизларга сертификатлар топширилди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech