• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

"ОДДИЙ ИШ КУНЛАРИМИЗ ЁРҚИН ЛАҲЗАЛАРГА КЎНДИ..."

2020 йил 20 февраль куни Миробод туманидаги енгил атлетика ва спорт ўйинларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, шаҳримиздаги савдо мажмуаларида фаолият юритаётган аёллар ўртасида Гимнастрада ўтказилди.

Хозирги кунда пойтахтимизнинг 20 та йирик савдо мажмуаларида (бозорлар, дўконлар ва ҳоказо...) 15 мингдан ортиқ хотин-қизлар фаолият юритмоқда.

Тадбирда асосан эллик ёшдан юқори бўлган тадбиркор аёллар, қолаверса, баъзи жамоаларда савдо мажмуаларида фаолият юритаётган фаррош, ошпаз ҳамда иш юритувчи аёлларнинг борлиги бизни қувонтирди.

- Бу фестивал ташкилотчилари барча аёлларнинг ҳаётида, турмуш тарзида соғлом муҳитни тарғиб қилиб қолмай, балки, тадбир иштирокчиларининг оддий иш кунларини ёрқин лаҳзаларга тўлдирди, тетик бўлишимизга имкон яратиб, яхши кайфият улашди. Энди эса буни ўз оиламизда анъанага айлантирсак бўлгани – дейди фестивал иштирокчиси, “Чилонзор савдо комлекси” тадбиркори Дилбар Рустамбекова.

Боболаларимизда бир нақл бор, “Тарбиянинг энг яхши йўли – ўрнак бўлишдир”. Ўйлаймизки, иштирокчиларнинг ҳар бири бу борада фарзандларига андоза бўла олади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова, “Аёл зотини қаранг, ҳамма нарсадан бадият, лирика топиб, мўъжиза ярата олади. Савдо мажмуаларида, бозорларда ишлаётган аёлларимиз юртимизнинг бошқа аёлларига наъмуна бўлиб, ўз соғликлари учун ўзлари кураша бошлаганлари, гимнастрада шаклларини тўла намойиш этаётганлари қанчалар қувончли. Мана шу каби ташаббускор тадбирлар орқали аёлларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган муносабати яхшиланиб, позитив энергияга эга бўла олади. Аёл бахт таъмини сезиб яшамоғи учун албатта соғлом бўлмоғи кераклигини шундай тадбирлар чуқурроқ англатади”,- деди ўз нутқида.

Хотин-қизлар қўмитасининг сўнгги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг илк спорт тадбири келгусида республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

 

Фотолавҳалар

 

 

 

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech