• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ”Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3785-сон Қарорига асосан туман, шаҳар ҳокими ўринбосарлари хотин-қизлар қўмитаси раислари оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат ишлари бўйича чора-тадбирларни кўришга шахсан масъул этиб белгиланган.

Мазкур Қарорга асосан туман, шаҳар ФҲДЁ бўлимлари мудиралари қайд қилинаётган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг қонунийлиги учун шахсан масъуллиги, шунингдек улар бугунги кунда нафақат қайд қилувчи орган, балки, оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларда фаол иштирок этишлари белгилаб берилди.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида республика ФҲДЁ бўлимлари томонидан 702 минг 505 нафар болаларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди, 280 минг 253 та никоҳ қайд этилиб, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар ўз эгаларига топширилди. 

Шунингдек хотин-қизлар қўмиталари, ФҲДЁ бўлимлари ходимлари бошқа мутасадди идоралар ҳамкорлигида оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларни яхшилаш, никоҳдан ажралишларни олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, намунали оилаларни тарғиб қилиш ишлари мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

            Жумладан, барча ФҲДЁ бўлимлари томонидан жорий йилнинг 11 ойи давомида жойларда 4 минг мартадан зиёд “Оила Дорилфунуни” ўқув машғулотлари ўтказилиб, унда 189 минг 300 га яқин никоҳланувчи шахслар қамраб олинди.

          Шу билан бир қаторда коллеж ва лицей ҳамда умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари билан психолог, тиббиёт ходимлари, диний уламолар иштирокида 3 минг 986 маротаба “Ёш оила қурувчилар мактаби” ўқув курслари ўтказилиб, унда 168598 та иштирокчилар қатнашди.

Шунингдек, иштирокчи ёшларга оила қадриятлари, оиладаги масъулият, унинг ҳуқуқий асослари ва тиббий саводхонлик ҳақида тушунчалар берилди.

 Бундан ташқари 3 минг 126 маротаба хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар  ва “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази ходимлари билан ўқув машғулотлари олиб борилиб, унда 105638та иштирокчи қатнашди.

Аниқроқ қилиб кўрсатадиган бўлсак, 4 минг 742 маротаба МФЙларда, 1 минг 253 маротаба корхона ва муассасаларда, 1 минг 361 маротаба таълим муассасаларида, ўқув-семинарлар ташкил қилиниб маърузалар ўқилган, 686 маротаба радио ва телевиденияларда кўрсатувларда чиқиш қилиниб, 547 маротаба босма нашрларда мақолалар берилган, шунингдек барча ҳамкор ташкилотлари  билан биргаликда 2 минг 655 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган.

Натижада жорий йилнинг 11 ойи давомида худудларда 24781 га яқин яраштирув ишлари олиб борилган ва 16568 та оилаларни сақлаб қолишга эришилган, ёлғиз она аризасига асосан туғилишни қайд этиш ҳолатлари ўтган йилга нисбатан 1 минг 143 тага камайган.

Лекин, олиб борилган бир қатор ижобий ишларга қарамасдан жорий йилнинг 11 ойи давомида, 2017 йилнинг 11 ойига нисбатан ажримлар сони 513 тага, оталик белгилашлар сони 1 минг 26 тага, никоҳ ёшини қисқартириш ҳолати 8 тага кўпайган.

Ажримлар натижасида 22 минг 161 тадан ортиқ вояга етмаган ёш болалар ёки ота ёки онанинг тўлақонли меҳри ва қаровидан маҳрум бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сонли ”Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифа ва тадбирларни бажариш юзасидан қабул қилинган “Қўшма кўрсатма”нинг 4-бандига асосан “2019 йилнинг
1-июлига қадар қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш нуқтаи назаридан тўлиқ хатловдан ўтказилиши, унинг натижасида туғилганлик, ўлим ҳолатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ манзилли қайд этилишини таъминлан иши белгиланган”лиги сабабли барча тадбирлар амалга оширилган, ушбу тадбирлар натижасига кўра фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олмаган ота-оналарга 4 минг 124 туғилиш, ноқонуний оила куриб яшаётган эр-хотинларга 7 минг 97 никоҳ, ҳамда ўз вақтида ўлим гувоҳномаси олинмаган вафот этганларнинг яқинларига 870 та ўлим гувоҳномаси расмийлаштирилиб, тақдим этилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech