• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ”Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3785-сон Қарорига асосан туман, шаҳар ҳокими ўринбосарлари хотин-қизлар қўмитаси раислари оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат ишлари бўйича чора-тадбирларни кўришга шахсан масъул этиб белгиланган.

   Мазкур Қарорга асосан туман, шаҳар ФҲДЁ бўлимлари мудиралари қайд қилинаётган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг қонунийлиги учун шахсан масъуллиги, шунингдек улар бугунги кунда нафақат қайд қилувчи орган, балки, оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларда фаол иштирок этишлари белгилаб берилди. 

   218 йил давомида республика ФҲДЁ бўлимлари томонидан 773 минг 520 нафар болаларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди, 331 минг 379 та никоҳ қайд этилиб, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар ўз эгаларига топширилди. 

    Шунингдек хотин-қизлар қўмиталари, ФҲДЁ бўлимлари ходимлари бошқа мутасадди идоралар ҳамкорлигида оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларни яхшилаш, никоҳдан ажралишларни олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, намунали оилаларни тарғиб қилиш ишлари мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

      Жумладан, барча ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2018 йил давомида жойларда 4353 минг маротаба “Оила Дорилфунуни” ўқув машғулотлари ўтказилиб, унда 281 минг 947 та  никоҳланувчи шахслар қамраб олинди.

     Шу билан бир қаторда коллеж ва лицей ҳамда умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари билан психолог, тиббиёт ходимлари, диний уламолар иштирокида 4 минг 134 маротаба “Ёш оила қурувчилар мактаби” ўқув курслари ўтказилиб, унда 184 минг 062та иштирокчилар қатнашди.

     Шунингдек, иштирокчи ёшларга оила қадриятлари, оиладаги масъулият, унинг ҳуқуқий асослари ва тиббий саводхонлик ҳақида тушунчалар берилди.

   Бундан ташқари 3 минг 433 маротаба хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар  ва “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази ходимлари билан ўқув машғулотлари олиб борилиб, унда 118 минг 498та иштирокчи қатнашди. 

     Аниқроқ қилиб кўрсатадиган бўлсак, 5 минг 826 маротаба МФЙларда, 1 минг 256 маротаба корхона ва муассасаларда, 1 минг 729 маротаба таълим муассасаларида, ўқув-семинарлар ташкил қилиниб маърузалар ўқилган, 812 маротаба радио ва телевиденияларда кўрсатувларда чиқиш қилиниб, 665 маротаба босма нашрларда мақолалар берилган, шунингдек барча ҳамкор ташкилотлари  билан биргаликда 3 минг 502 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган.

    Натижада 2018 йил давомида худудларда 26585 та яраштирув ишлари олиб борилган ва 17851 та оилаларни сақлаб қолишга эришилган, ёлғиз она аризасига асосан туғилишни қайд этиш ҳолатлари ўтган йилга нисбатан 1 минг 182 тага, оталик белгилашлар сони 1 минг 347 тага камайган.Лекин, олиб борилган бир қатор ижобий ишларга қарамасдан 2018 йил давомида, 2017 йилга нисбатан ажримлар сони 397 тага кўпайган.

     Ажримлар натижасида 24 минг 499 та вояга етмаган ёш болалар ёки ота ёки онанинг тўлақонли меҳри ва қаровидан маҳрум бўлган.

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сонли ”Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифа ва тадбирларни бажариш юзасидан қабул қилинган “Қўшма кўрсатма”нинг 4-бандига асосан “2019 йилнинг
1-июлига қадар қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш нуқтаи назаридан тўлиқ хатловдан ўтказилиши, унинг натижасида туғилганлик, ўлим ҳолатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ манзилли қайд этилишини таъминлан иши белгиланган”лиги сабабли барча тадбирлар амалга оширилган, ушбу тадбирлар натижасига кўра фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олмаган ота-оналарга 16 минг 364 туғилиш, ноқонуний оила куриб яшаётган эр-хотинларга 15 минг 371 никоҳ, ҳамда ўз вақтида ўлим гувоҳномаси олинмаган вафот этганларнинг яқинларига 1902 та ўлим гувоҳномаси расмийлаштирилиб, тақдим этилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech