• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИНИНГ СИРИ НИМАДА?

Эркак киши нега қирқ ёшда ўзига бошқа жуфт излай бошлайди? Аёллар нега жиғибийрон бўлади? Эмизикли аёллар билан қандай муносабат қуриш керак? Жамият негизи бўлган оилаларни мустаҳкамлаш, ёш оилаларни ҳаётга тайёрлаш, соғлом оилавий муносабатларни йўлга қўйиш, ажралишларнинг олдини олиш бўйича Қўқон шаҳар ҳокимлигининг Фаоллар залида ташкил этилган семинар тренингда маҳаллалар раислари ва уларнинг маслаҳатчилари, психологлар, ёшлар ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, диний идоралар вакиллари иштирок эдилар. Менталитетимиз шундайки, барча оилавий муаммоларда аёл кишини айбдор қиламиз. Ушбу тушунчалар бугунги оилаларимиздаги холатга муносибми? Эркак кишини оиладаги ўрни қандай бўлиши керак? Муқаддас динимизда бу борада қандай тушунчалар мавжуд. Психология фанлари номзоди Ширин Мустафоева ушбу оилавий масалаларга ечим топиш, оила аъзоларини муросага келтириш, оилаларни мустаҳкамлашда инсон психологияси ва физиологияси, унинг харакатларининг негизида ётган мақсадларни, аёл ва эркакларнинг ёшларига доир даврларини инобатга олиш каби кўплаб масалаларда амалий кўникмалар билан ўртоқлашди. Семинар иштирокчилари амалий кўникмаларга эга бўлиш билан бир қаторда ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech