• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ОИЛАЛАР АЖРИМИ: НЕГА БОЛА ЖАБР ЧЕКИШИ КЕРАК?

Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш ва низоли оилаларни ўзаро муросага келтириш бугун нафақат Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг, балки кенг жамоатчилик ва ҳамкор ташкилотлар олдидаги устувор вазифалардан бирига айланди.

 

Тошкент вилоятида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Олий суд ўртасидаги ҳамкорлик меморандумига асосан, ажрим ёқасидаги оилаларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни яраштириш мақсадида уюштирилган сайёр учрашув ҳам бунинг яна бир ёрқин далилидир.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова, Ўзбекистон республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х.Ёдгоров, шунингдек, вилоят ҳамда республика миқёсидаги ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашди.

 

— Сайёр учрашув мобайнида иштирокчиларга маънавий, маърифий мавзуларда фильмлар, видеороликлар намойиш этилди, — дейди Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Озодахон Парпибоева. — Олтмишдан зиёд ажрим ёқасидаги оилалар билан алоҳида суҳбат олиб борилиб, эр-хотиннинг бурч ва мажбуриятлари, хоҳиш-истаклари, манфаатлари, аввало, оилани сақлашга йўналтирилган бўлиши шартлиги тушунтирилди. Мулоқот натижасида 3 та оилада муносабатлар тикланиб, 11 нафар болажоннинг ота-оналари бағрида, тўкис оилада вояга етишлари таъминланди.

 

Бу каби улуғ ва хайрли мақсадлар кўзланган эзгу амаллар юртимиз бўйлаб давом этаверади.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech