• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРНИНГ САБАБИ ДАБДАБАЛИ ТЎЙЛАРМИ ЁКИ ЎРИНСИЗ РАСМ-РУСМЛАР?

Тан олиш керак, бугун айрим йигит-қизлар мустақил ҳаётга тайёр бўлмай туриб оила қурмоқда. Бунинг оқибатини ажралишларнинг кўпайганида ҳам кўриш мумкин. 

Бугун тўй-ҳашам, маросимларда ҳам ортиқча дабдаба, ота-боболаримиз амал қилган урф-одатларга ҳурматсизлик, ўринсиз расм-русумлар оммалашмоқда. Бундай иллатларга барҳам бериш мақсадида давлат органлари ва жамоатчилик томонидан бир қатор чора-тадбирлар, таъсирчан лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ёшлар турмуш қураркан, энг аввало, ўзи истиқомат қилаётган ҳудуддаги фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимига мурожаат қилади. Демакки, янги ҳаёт остонасидаги ёшларга оила тўғрисидаги таълимот, эр ва хотиннинг муносабатлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши лозим. 

Хоразм вилояти хотин-қизлар қўмитаси томонидан Урганч шаҳар фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимида “Оила бурчаклари” ташкил этилди. Ушбу хайрли ишни вилоят бўйлаб кенг жорий этиш мақсадида кўргазмали семинар ташкил қилинди. 

Мамлакатимизда оилавий ажримларнинг олдини олиш, фарзандлар онгига “Оила – муқаддас!” деган ғояни чуқур сингдириш борасидаги маънавий-маърифий ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шу мақсадда фуқаролик ишлари бўйича суд биноси ва ФҲДЁ бўлимларида “Оила бурчаклари” ташкил этилмоқда. 

Кўргазмали семинар тарзида ташкил этилган тадбирда вилоят хокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулсара Қурбонбоева туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари ҳамда ФҲДЁ бўлимлари мудираларига “Оила бурчаклари”ни ташкил этишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар тўғрисида кўрсатмалар берди. 

– “Оила бурчаклари”миздан оила мустаҳкамлигини таъминлашга кўмаклашувчи қўлланмалар, келин-куёвларга тавсиялар, бадиий китоблар, оилавий ажримларнинг оқибатлари тўғрисида ҳужжатли ва бадиий фильмлар жой олган, – дейди Урганч шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Наргиза Қурбонбоева. – Албатта, оилаларимиз мустаҳкам бўлса, жамиятимиз мустаҳкам бўлади. Жамият мустаҳкам экан, мамлакатимиз янада гуллаб-яшнайди. Оила – мўъжаз Ватан. Фарзандларимиз бу муқаддас маъвода ўсиб-улғайиши, илм чўққиларини эгаллаши, ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб тарбияланиши лозим. Бундай фарзандлар ҳар қандай вазиятда ҳам аҳд-паймонида қатъий туради, эл-юрт фаровонлиги йўлида садоқат билан меҳнат қилади. Модомики, фарзандларимиз етук инсонлар бўлишини истар эканмиз, улар намунали оила қуришларига кўмаклашишимиз, бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришлари ҳақида ҳозирданоқ қайғуришимиз айни заруратдир. 
 

 

 
Аҳмаджон ШОКИРОВ, ЎзА
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech