• Телефон:+99871 202-10-59
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Жорий сайт тест режимида ишламоқда

#олам яшиллансин "Яшил макон" лойиҳаси

"Яшил макон" лойиҳаси доирасида Сергелининг Хонобод маҳалласида ўтказилган акцияда ёшларга хос жўшқинлик, бунёдкорлик кайфияти устувор бўлди.

Президентимиз ташаббуслари асосида бошланган бу эзгу ғоя жуда тез қанот ёйишига сабаб, инсонларни аслан эзгулик тез бирлаштиради, хусусан бунёд этиш, барпо этиш ғояси.

"Яшил макон" лойиҳаси оммалашувига жуда кўп ташкилотлар ҳисса қўшмоқда. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳам Сенатор, Бош вазир ўринбосари З.Махкамова бошчилигида ўтган бир ойга яқин муддатда "Оналар билан яшил макон сари" лойиҳасини ижрога йўналтириб, 50 дан ортиқ "Оналар боғи"ни бунёд этди.

Ёшлар ишлари агентлигининг бугунги акциясида Зулфия мукофоти совриндори бўлган қизлар ҳам фаол иштирок этди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech