• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ҚОНИНГИЗДА КУЧЛИ ИМКОНЛАР БОР, ИШОНИНГ !

Бугун пойтахтдаги 100-сонли таянч-ҳаракати нуқталарида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатда «Болалар бизнинг хазиналаримиздир» номли маърифий-хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси жорий йилнинг октябр ойида ижтимоий тармоқларда мазкур мактабни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ғоясини маълум қилган эди. Ушбу ғоя асосида ўтказилаётган тадбирдан мақсад: имконияти чекланган болаларга манзилли ёрдам бериш, мактаб, ота-она, ва жамоатчилик ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ўқув муассасасига жамоат ташкилотининг хайрия ёрдамини кўрсатиш бўйича янги ташаббусни ижрога йўналтириш, мунтазамлик касб этган ҳамкорликни йўлга қўйишдир.

 

 

Энг эътиборли томони шундаки, ушбу хайрия тадбирига Элмира Боситхонова ташаббуси билан хотин-қизлар қўмиталарининг фаоллари, мамлакатимизнинг турли соҳаларида масъулиятли лавозимларда фаолият юритаётган раҳбарларнинг рафиқалари таклиф этилиб, улар ушбу ҳайрия лойиҳасига жалб этилди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ва уларнинг рафиқаси Ширин Ходжаева хонимга, Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев ҳамда уларнинг рафиқаси Ҳамраева Олима хонимга (Қўмитанинг масъул раҳбарларнинг завжаи муҳтарамаларининг ҳар ойда ушбу 100 сонли мактаб-интернат ҳолидан хабар олиш борасидаги) мурувват ташаббусини чин дилдан қўллаб-қувватлагани учун ташаккур изҳор  этади.

 

 

 

Шунингдек,  тадбирда ушбу мактабнинг 6-синф ўқувчиси, “Марказий Осиё янги талантларни излайди!” лойиҳасида “Шукр қилинг” номли шеъри билан кўпчиликни ҳайратлантирган қизалоқ Ирода Ўрозова ҳамда ўзгача сеҳрли овоз соҳибаси Ҳилола Рустамоваларни Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодликка тайёрлаб бориш топшириғи берилди.

Тадбир давомида Элмира Боситхонованинг: Биз бу болаларни имконияти чекланган, деймиз. Йўқ, ундай эмас. Инсон иродаси шундай бир кучки, унинг чеки чегараси биз ўйлагандан кўра кенгроқ.  Мана шу қоракўз болаларнинг истеъдоди, қобилияти, ҳаракати бунинг исботи эмасми? Сизнинг имконингиз чекланмаган болажонлар, қонингиз  ва ичингизда  кучли имконлар  яшаяпти, менга ишонинг!"  деган сўзлари болалар қалбидаги истиҳолани позитив қарашга ўзгартирди.

Ҳар йили 3 декабрь санасига алоҳида эътибор қаратишдан мақсад барча мамлакатлардаги каби жисмида нуқсони бор инсонларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаш, тенг ҳуқуқлиликни қарор топтириш орқали барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборат.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech