• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ПОЛЬША РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАМЛАКАТИМИЗДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ: ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗЛАРИНИ ПОЛЬШАДА ЎҚИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ

28 январь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида Польша Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув ўтказилиб, 2020 йилда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

Польшалик вакиллар хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ва ўз вақтида, манзилли ёрдам кўрсатиш борасида тажрибага эга эканликларини, бу йўналишдаги қонунчилик бугунги даражага етиши учун жуда кўп ҳаракатлар олиб боришганини, ўз тажрибаларини юртимизда қўллашга тайёр эканликларини айтиб ўтди.

Ўзаро мулоқотда аёлларни оилавий ва маиший зўравонликдан ҳамда зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай шаклидан ҳимоя қилиш бўйича хорижий тажрибани чуқур ўрганиш, республикамизда ташкил этилган 197 та Реабилитация марказларида жорий этиш, шу билан бирга оилаларда соғлом муҳитни қарор топтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда ёш қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг Польша Республикасининг етук олийгоҳларида грант асосида таълим олишлари, қизларни хорижий тилларга бепул ўқитиш, бу таълим лойиҳалари албатта кенг жамоатчилик муносабатлари асосида шаффоф амалга оширилиши юзасидан ҳам атрофлича фикрлашилди.

Шунингдек, 2020 йилнинг куз ойларида Польша аёллари лигаси ҳамкорлигида ёшларда Ватанга муҳаббат ҳиссини янада ошириш мақсадида Хоразм фарзанди, етук санъаткор – Анна Герман ижодига бағишлаб Польша ва Ўзбекистон маданият ва санъат вакиллари иштирокида мусиқа фестивали ташкил этишга келишилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech