13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда «Оила» маркази томонидан жорий йил ўтган даврида давлатимиз раҳбарининг ПФ-5325-сонли Фармони ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Қизғин баҳслар, мунозара ва таҳлилий муҳокама тарзида кечган анжуманда журналистлар ҳар бир саволга батафсил жавоб олишди.
Матбуот анжуманида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррама Нурматова, «Оила» маркази директори ўринбосари Дилбар Алимжанова, шунингдек, қўмита ҳамда марказнинг масъул ходимлари журналистлар саволларига жавоб берди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.