• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ АНДИЖОНДА САЙЁР ҚАБУЛИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи бугун Андижон вилоятининг Бўстон туманида иш бошлади. Сайёр қабулни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов очиб, республика ишчи гуруҳи аъзолари ва улар шуғулланадиган масалалар юзасидан фуқароларни таништириб ўтди. Мазкур сайёр қабулда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Маъруфова Гулнора Махмудовна ҳам иштирок этмоқда.

Бўстон туманида ўтказилган Сайёр қабул жараёнида 20 нафар Шахриҳон, Бўстон, Баликчи, Улуғнор туманларидан келган хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг 4 нафарининг масаласи жойида ижобий хал этилди. 3 нафар хотин-қизларга ер ажратилди. 1 нафарига кредит ажратилиб бандлиги таъминланди.

Асака туманида давом этаётган қабулда Андижон шаҳар, Булоқбоши, Мархамат туманларидан жами 27 нафар хотин-қизларнинг мурожаатлари ўрганилди.

Мазкур хотин-қизларнинг 11 нафарининг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди. 2 нафарининг бандлиги таъминланди, 4 нафарига уй-жой ва ер ажратилди, 1 нафари ногиронлик гуруҳига ўтказилди, 4 нафарига ногиронлик аравачаси берилди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech