• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА АЁЛЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛМОҚДА

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

 

Унга кўра, қўмиталар ўрмон хўжалиги соҳасида ҳамда хўжаликлар ҳудудида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш ва мустаҳкамлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш, давр талабига мос равишда ишлаб чиқаришни ташкил этишларига кўмаклашадилар.

 

Ўрмон хўжаликлари жойлашган ҳудудлардаги ҚФЙ, МФЙлардаги ишсиз аёллар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг бандлиги доривор ҳамда зиравор ўсимликлар етиштириш, балиқчиликни ривожлантириш, иссиқхоналар ташкил этиш, экотуризмни ривожлантиришга жалб қилиш орқали таъминланади.

 

Доривор ва зиравор ўсимликлар жойлаштириладиган ер майдонлари аниқланиб, ишсиз аёлларга ишлаб чиқаришни ташкил этишлари учун ўрнатилган тартибда шартнома асосида бириктириб берилади.

 

Шунингдек, доривор ҳамда зиравор ўсимликлар етиштирилишини ташкил қилиш учун жалб этилган хотин-қизларни ўқитиш, улар учун соҳага оид семинарлар ташкил қилиш, доривор ва зиравор ўсимликларнинг уруғ ҳамда кўчатлари тизимли етказиб берилишини ташкил этиш белгиланган.

 

Доривор ва зиравор ўсимликлар жойлаштирилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш учун вегетация давомида агрономик маслаҳатлар бериб борилиши таъминланади.

 

Қолаверса, ўрмон хўжалиги ер фондида балиқчиликни йўлга қўйишда хотин-қизлар бандлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилиши қайд этилди.

 

Меморандумга биноан, ўрмон хўжалиги ер фондида иссиқхоналар, экотуризмни ташкил қилиш ишларига хотин-қизлар кенг жалб этилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги хотин-қизлар қўллаб-қувватланади.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўрмон хўжалиги ҳудудидаги аҳолининг томорқа юритиш маданиятини юксалтириш, шахсий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш юзасидан кенг қамровли ишларни олиб борадилар.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech