• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Самарали ташриф

27 июнь куни Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасида Хитой халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним билан Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти ва вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

 

Суҳбат давомида  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Боситхонова:

 

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Хитой Халқ Республикаси Раисининг “Бир макон, бир йўл” форумидаги мулоқотларининг ҳар иккала халқ ҳаётининг фаровонлашувига қўшаётган улкан таъсири;
  • Давлат раҳбарларининг учрашувлари ва сиёсий иродасидаги уйғунликнинг ўзаро иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга асос бўлгани, узоқ муддатли тараққиётнинг умумий ёндашувлари белгилаб олингани, стратегик шерикликнинг янги босқичга кўтарилганлиги;
  • Буюк Хитой давлати Ўзбекистонда аёл кишини элчи қилиб тайинлаганининг юқори аҳамияти, бу амалиётнинг гендер тенглиги борасидаги ислоҳотларга таъсири ва айниқса, Ўзбекистон Президенти Сенатнинг ялпи мажлисида таъкидлаган аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, 30 фоизлик квотани самарали бажариш борасидаги фикрлари билан уйғун экани;
  • Хитой ва Ўзбекистоннинг аёллар масаласини ҳал этишга бўлган муносабатидаги якдиллик, қадимий хитой табобатининг бутун инсоният саломатлигига кўрсатаётган ижобий таъсири тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

Ўз навбатида Цзянь Янь хоним Эльмира Эркиновна Боситхонова Хонимни  Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимини бажаришга киришганлиги билан табриклади ҳамда мазкур тизим Э.Боситхонова бошчилигида мамлакат аёлларига янада фаол ёрдам кўрсата олишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Цзянь Янь хоним Ўзбекистондаги Хитой  элчиси сифатида икки тарафлама ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга бор куч-қувватини сафарбар этишини билдириб ўтди.

 

Учрашув давомида Цзянь Янь хоним Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида 2019 йил 4 мартда бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган масалалар  натижаси тўғрисида қуйидагиларни таъкидлади:

 

- Хотин-қизлар Умумхитой Федерациясидан ҳамкорлик бўйича Меморандум тўғрисида ижобий жавоб олинганлигини ва ҳар иккала давлатнинг Бош вазирлари ўртасида 2019 йил октябрда бўлиб ўтадиган учрашувда  ушбу Меморандумни тантанали имзолаш режалаштирилди:

 

- Аввалги учрашувда назарда тутилган ускуналар (тикув машиналари ва бошқаларни) етказиш бўйича ҳужжатлар расмий хат билан  тақдим қилинди;

 

- Ўзбекистон аёллари учун семинарлар ўтказиш – Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасидан 6 нафар хотин-қиз “Хотин-қизлар ва болаларни ривожлантириш масалалари” юзасидан ривожланувчи мамлакатлар учун  2030 йилгача мўлжалланган барқарор ривожлантириш кун тартибини амалга ошириш контекстида ташкил қилинадиган семинарда иштирок этиши бўйича хат тақдим қилинди;

 

- Хотин-қизлар Умумхитой Федерацияси ускуналар (тикув машиналари) ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга тайёр.

 

Шунингдек, элчи жорий йил 4 мартдаги учрашувда билдирган 2 та таклифи борасидаги бугунги ҳолатни муҳокамага қўйди. Булар:

 

- Ўзбекистонда 2019 йил октябрда  500 киши (ёрдамга муҳтож оилалар,  аёл ва эркаклар)ни кўз операцияларини ўтказиш масаласи;

 

- Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси базасида Хитой ва Ўзбекистон хотин-қизлари ҳамкорлиги марказини ташкил қилиш тўғрисида таклиф.

 

Э.Боситхонова Хитой тарафи томонидан билдирилган ҳар иккала таклиф учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва (тиббиёт ходими сифатида) кўз операциялари учун қулай фурсат белгиланганлигини эътироф қилди. Бу тадбирга Ўзбекистоннинг  узоқ минтақаларидаги  аёл ва эркакларни жалб қилишга етарли вақт борлигини таъкидлаган ҳолда,  ушбу катта кўламдаги лойиҳани Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси асосий ҳамкорларидан бири – Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда амалга ошириши мумкинлигини айтиб ўтди.

 

Шунингдек, Хитой ва Ўзбекистон хотин-қизлари ҳамкорлиги марказини ташкил қилиш масаласи бўйича олиб бориладиган ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот берди.

 

Иштирок этган тарафлар самимий ва илиқ учрашув учун ўзаро миннатдорчилик билдирдилар ҳамда  Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси   билан Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ўртасидаги истиқболли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни белгилаб олдилар.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech