• Телефон:+99871 202-10-59
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Жорий сайт тест режимида ишламоқда

Самарқандда ўқув курслар бошланди

2022 йилнинг 25-26 апрель кунлари махсус ўқув курслари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши белгиланди.

Бугун Самарқанд шаҳридаги 24-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Самарқанд шаҳридаги маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун ўқув курслари бошланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-146-сонли Қарори моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил фикр юритилди. Ўқувда Республика оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси масъуллари, махсус ўқув курсларида малака оширган тажрибали модераторлар томонидан маҳалла хотин-қизлар фаоллари олдида турган долзарб вазифалар, янги тузилманинг мақсад ва моҳияти ҳақида маълумот берилади. Шунингдек, ўқув семинарлари давомида оила, хотин-қизлар ва кекса авлод вакиллари билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш борасида кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб олинади.
Ўқувда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Рахманова сўзга чиқди.

Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ахборот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech