Жорий сайт тест режимида ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нодира Умарова ва Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Рахмонқулов хамроҳлигида Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида бўлиб, бу ерда тадбиркор хотин-қизлар билан мулоқот қилди. Т.Нарбаева тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда яратилган миллий либослар намойишида, шунингдек, маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари фаолиятини шакллантиришни ташкил етиш бўйича Яшнобод, Янгиҳаёт ва Сергели туманларидаги маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва сектор раҳбларлари билан ўқув семинарида иштирок етди.
Тошкент шаҳрига ташрифи дастурига мувофиқ, Т.Нарбайева "Наврўзобод" МФЙ раиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар билан мулоқот ҳамда ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар - Д.Aхмедова ва М.Убайдуллайевалар хонадонларига ташрифи ҳам кўзда тутилган.