• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Сиёсий партиялари билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, оила ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ижтимоий фаол хотин-қизлар ва депутат аёллар сонини кўпайтириш, хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига тавсия этиб бориш борасидаги ишлар йўлга қуйилди.

Жумладан, 2019 йилда бўлиб ўтадиган сайловда барча даражадаги вакиллик органларида кўпроқ аёллар депутатлик ўринларини эгаллашлари учун шароит яратиш мақсадида  сиёсий партиялар билан ҳамкорликда “Депутатликка старт” номли ҳудудлараро жонли мулоқот акциялари ўтказилмоқда. Унда заҳира кадрлар орасидан етакчиларини саралаб олиш, ижтимоий фаол хотин-қизлар сонини кўпайтириш ишлари ташкил этилмоқда.

2018 йил август-сентябрь ойлари давомида ҳудудлараро ўтказилган 100 дан ортиқ акцияларда бўлажак сайловларга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, сайлов тизимидаги янгиликларни ўрганиш, замонавий сайлов технологиялари бўйича кўникмаларни шакллантириш ва  хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида давра сухбатлари ва учрашувларда 750 нафар фаол хотин-қизлар иштирок этдилар.

“Депутатликка старт” номли акциянинг мазмун-моҳитяини тарғиб этиш мақсадиад 3 марта марказий телевиденияда, 18 марта худудий телевиденияда кўрсатувлар ташкил этилди. 5 та радиоэшиттириш эфирга берилди, 3 та мақола чоп этилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech