• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ БАЙРАМ ЭМАС, ҲАЁТ ТАРЗИГА АЙЛАНСИН

Юртимизда спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида жисмоний ва соғлом муҳитни яхшилаш борасида бир қанча тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Давлатимиз Раҳбарининг аёллар муаммоларини ўрганиш, ҳаёт тарзини янада яхшилаш топшириғига асосан Сирдарё туманида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Инсон саломатлиги оилавий фаровонликнинг катта қисми экани боис Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда Сирдарё тумани аёллари ўртасида "Спорт нафислик ва саломатлик гарови" спорт мусобақасини ташкиллаштирди.

Вилоятда умумий аҳоли сони 128200, шундан аёллар 64500, улар орасида ёш қизлар 15969, 18-30 ёшгача бўлганлар 9931ни ташкил этади.

Тадбир тонгданоқ юзлаб аёлларни спорт ва саломатликка чорлади. Бунда Бош вазирнинг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова ҳам аёллар билан машқ қилишга бош бўлди ва тонгни мунтазам тарзда спорт билан бошлашга чақирди. Э.Боситхонова ўз нутқида аёл хаста бўлмасликка ҳаракат қилиши кераклиги, бемор бор оилада даромад дори дармонга сарфланиши оқибатида камбағаллашиш келиб чиқиши мумкинлигини, бу каби холларини олдини олиш учун аёллар спорт шуғулланишни турмуш тарзига айлантирмоғи лозимлигини таъкидлади.

Бир қанча шартларни бажараётган аёлларнинг спортга қизиқиши, чаққонлик ва зукколик билан жамоавий ҳаракатланиши барчани қувонтирди.
"Мусобақа ҳақиқий спорт байрамига айланди, лекин шу билан бирга кундалик турмуш тарзига айланиши аниқ.- Бу танловда онам ҳам иштирок этмоқда. Биринчи марта югурганларини кўрдим. Ва бундан кайфиятлари ҳам аъло. Спорт инсонни нафақат жисмонан соғлом, балки руҳан тетик қилишига яна бир бор амин бўлдим.Мана шундай тадбирлар кўпайишини чин дилдан истардим. Онамни қўллаб-қувватлашга оилавий келдик. Насиб бўлса энди доим оиламиз билан спорт билан шуғулланишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик"-дейди Инара Мамедова

Олиб борилаётган ислоҳотлар аҳоли саломатлигини асрашда муҳим, бироқ аввало фуқароларнинг ўзида тиббий маданият, репродуктив саломатлик тушунчаси, соғлом ҳаёт тарзи, спорт билан шуғулланиш, жисмоний маданиятини ошириш кундалик мажбуриятга айланмоғи янада муҳимроқдир. Шу боис спорт тадбирларини байрам сифатидагина хўжакўрсинга ўтказиш эмас, балки аҳоли, хусусан хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланишни ўз жисми ва соғлигининг парвариши сифатида қабул қилишига, кундалик ҳаёт тарзига айлантиришига эришиш муҳим натижадир.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech