• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

СПОРТ ФЕСТИВАЛИ БЎЙИЧА ТЎЛИҚ НАТИЖАЛАР ҲАҚИДА

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан 27 февраль куни Тошкент Молия институти Спорт мажмуасида ўтказилган "Спорт - нафислик ва саломатлик манбаи" спорт фестивали ҳақиқатан ҳам кўтаринки ва позитив руҳда ўтди.
Иштирок этган 23 та жамоанинг ҳар бири жуда юқори савияда тайёргарлик кўргани, айниқса соҳа ёки касбга мос спорт либослари, гимнастрада чиқишларида муқаддас аёл, ватанга хизмат қилиш, аёлни ардоқлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш каби ғоялар акс этган намойишлар барчага яхши кайфият улашди.
Кеча хабар берганимиздек, фестивал доирасидаги беллашувлар натижасида 23 та жамоа 23 та номинация бўйича тақдирландилар.
“Энг кучли техникага эга бўлган жамоа” - Мудофаа вазирлиги жамоаси
“Энг нафосатли жамоа” - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамоаси
“Энг фаол жамоа” - Олий таълим вазирлиги жамоа
“Энг латофатли жамоа” - Сув хўжалиги вазирлиги жамоа
“Энг тартибли жамоа” - Республика маҳаллалар кенгаши жамоаси
“Энг эпчил жамоа” - Ўзстандарт агентлиги жамоаси
“Энг иродали жамоа” - Давлат солиқ қўмитаси жамоаси
“Энг иқтидорли жамоа” - Ахборот технологиялари вазирлиги жамоаси
“Энг шиддатли жамоа” - Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи жамоаси
“Энг чаққон жамоа” - Божхона қўмитаси жамоаси
“Энг қизиқарли ўйин кўрсатган жамоа” - Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамияти жамоаси
“Энг намунали жамоа”- Молия вазирлиги жамоаси
“Энг маҳоратли жамоа” - Адлия вазирлиги жамоаси
“Матонатли жамоа” - Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоаси
“Энг тезкор жамоа” - Миллий гвардия жамоаси
“Энг аҳил жамоа” - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоаси
“Либослари жозибали жамоа” - Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоаси
“Энг жозибадор жамоа”- Мактабгача таълим вазирлиги жамоаси
“Энг масъулияли жамоа” - Хотин-қизлар қўмитаси жамоаси
“Энг мафтункор жамоа” - Халқ таълими вазирлиги жамоаси
“Энг кучли жамоа” - Ички ишлар вазирлиги жамоаси
“Энг қувноқ жамоа” - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамоаси
“Энг шижоатли жамоа” - “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази жамоаси
Шунингдек, спортнинг Гимнастрада тури бўйича кучли бешталик ҳам эълон қилинди.
Изоҳ: Кеча 27 феврал куни телеграм каналимизга натижалар хатолик билан тақдим этилганини инобатга олиб, иштирокчилардан узр сўраган ҳолда Гимнастрада тури бўйича кучли бешталикни қуйидагича қабул қилишингизни илтимос қиламиз.
1. Божхона қўмитаси жамоаси
2. Ички ишлар вазирлиги жамоаси
3. Мудофаа вазирлиги жамоаси
4. Миллий Гвардия жамоаси
5. Адлия вазирлиги жамоаси
Спорт фестивалига жалб этилган вазирлик, идора ва ташкилотларнинг барчаси фаол ва кўтаринки руҳда иштирок этганлиги учун аёллар масаласига юксак эътибор қаратган мутасаддиларга яна бир бор миннатдорлик изҳор этамиз.

Фестивалдан лавҳалар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech