• Телефон:+99871 202-10-59
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Жорий сайт тест режимида ишламоқда

Ҳудудлардан хабарлар

Наманган вилоятининг Наманган шаҳри ва Давлатобод туманида "Қадриятларимиз-бебаҳо бойлигимиз" мавзусида маънавий-маьрифий тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда Халқлар дўстлиги, Умид, Янги тонг, Мустақиллик, Порлоқ, Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаоллари иштирок этди.

Тадбир доирасида "Аёллар дафтари"га киритилган 400 га яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг "Юксалиш" саноат зонасида жойлашган "Идеал" тикувчилик фабрикасига экскурсияси ташкил этилди ва 200 та бўш иш ўринларига жойлаштириш ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ушбу аёллар 22 апрелдан фабрикада иш бошлаши ҳақида (масъуллар) маълумот берди.

Тадбирларга Наманган шаҳар ва Давлатобод туман оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари Д.Абдираҳимова ва Д.Набиевалар бошчилик қилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Д.Якубова иштирок этди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech