• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўқув-машғулотлар давом этмоқда

Андижон вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик марказида Хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб- қувватлаш, бандлигини таъминлаш, мамлакатимизда оширилаётган иқтисодий ислохатларда иштирокини янада фаоллаштириш, хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакиллантиришга кўмаклашиш мақсадида ўқув машғулотлар давом этмоқда. Mарказимиз навбатдаги ўқув машғулотларни вилоятимизнинг чекка туманларида Булоқбоши ва Хўжаобод туманларида бошлади. Қишлоқларимизда яшовчи ишсиз хотин- қизлар бандлигини таъминлаш тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни тадбиркорлигини бошлашларида ёрдам бериш мақсадида малакали ўқитувчилар, хунарманд уюшмаси ходими, банк ходими, психолог,иқтисодчилар томонидан дарс машғулотлари ташкил этилди. Булоқбоши ва Хўжаобод туманлари тоғли худудларда жойлашганлиги сабабли ўқув курсимиз асаларичилик,чорвачилик, паррандачилик, боғбончилик йўналишларида ўқитилди. Ўқув курсини муваффақиятли тугатган опа-сингилларимизга имтиёзли кредит олиш учун сертификатлар топширилди. 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech