• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» 3 - Республика танловининг Вилоят босқичи

Мамлакатимиз хотин-қизларининг инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини жорий этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фан-таълим ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг амалга ошираётган лойиҳалари самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” Республика танлови анъанавий ўтказиб келинмоқда.

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» Республика танловида олима аёллар, ўқитувчи, ихтирочи, инженер, конструктор, дастурчи, шифокор, фармацевт, мутахассис, тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар ҳамда иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар ўз ихтиролари, инновацион ғоя ва лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин.

Тадбир аввалида таъкидланганидек, бу каби анжуманлар ва шу йўналишдаги ишлар республикамиз хотин-қизлари томонидан амалга оширилаётган инновацион лойиҳаларни кенг жамоатчиликка олиб чиқишга ҳамда олима ва ихтирочи аёлларнинг янги авлодини тарбиялаб етиштиришга хизмат қилади.

Бугун, 2020 йил 16 январ куни  «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» 3 - Республика танловининг Вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ғолиблар низом асосида  қуйидаги номинациялар бўйича тақдирландилар:

1.   Энг яхши ихтиро;

2.   Энг яхши фойдали модел;

3.   Энг яхши саноат намунаси;

4.   Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси;

5.   Энг самарали инновацион лойиҳа (фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича);

6.   Энг яхши бизнес лойиҳа;

7.   Омадли старт (ўз инновацион лойиҳаси асосида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган хотин-қизлар учун);

8.   Ҳунарманд хотин-қизларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси;

9.   Ижтимоий соҳа бўйича энг яхши инновацион лойиҳа;

10.  Иқтидорли қизнинг энг истиқболли инновацион ғояси.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech