• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН – ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БАНГКОК ШАҲРИДАГИ МИНТАҚАВИЙ ЙИҒИЛИШДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Хотин – қизлар қўмитаси делегацияси Бангкок (Таиланд) шаҳридаги халқаро декларация муҳокамасига қаратилган минтақавий йиғилишда иштирок этмоқда.

Хотин қизлар қўмитаси делегацияси  Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган, Марказий  ва Шимолий Осиё мамлакатларнинг Пекин декларацияси ва Харакатлар платфромасининг  ҳисоботига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этмоқда.

 26 ноябрда бўлиб ўтган конференциянинг биринчи иш кунида 10 га яқин мамлакат вакиллари маъруза билан чиқиш қилди. Минтақавий йиғилишда гендер тенглик бўйича концептуал масалалар, инклюзив ривожланиш, умумий фаровонлик, ижтимоий ривожланиш ва ижтимоий хизмат йўналишлари бўйича маъруза ва музокаралар бўлиб ўтди.

Ушбу халқаро диалогда сўз олган Ўзбекистон делегацияси раҳбари Г.Маруфова мамлакатимизда аёлларнинг ижтимоий ҳимояси борасидаги кескин ислоҳотлар, хотин-қизларнинг ижтимоий иқтисодий имкониятлари асослари, уларнинг ҳуқуқларининг таъминланиши борасида нутқ сўзлади.

 Тингловчи мамлакатлар юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ўзгаришларни эътироф этган ҳолда, ушбу маърузанинг амалий аҳамиятини юқори баҳоладилар.

Эслатиб ўтиш жоизки, ушбу халқаро мулоқот майдони 26 – 30 ноябрь кунлари давомида бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси вакилларининг иштироки давом этмоқда.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech