• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН 500 НАФАР ИНСОННИНГ КЎЗ КАТАРАКТАСИНИ ТЕКИНГА ОПЕРАЦИЯ ҚИЛДИРИБ БЕРАДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним билан бўлган учрашувларда Ўзбекистонда 500 киши (ёрдамга муҳтож оилалар, аёл ва эркаклар)нинг кўз катарактаси операцияларини ўтказишга келишилган эди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бу борада музокаралар олиб борди.

 

Жорий йил 4 ноябрь куни Хитой Халқ Республикасининг тажрибали мутахассислари мавжуд вазиятни ўрганиш ҳамда дастлабки ишларни бошлаш учун Ўзбекистонга ташриф буюришди.

 

ХХР Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг Халқаро ҳамкорлик маркази ва Пекин университети халқ касалхонасининг малакали мутахассисларидан иборат делегация аъзолари 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова ҳамда соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмонов билан учрашди.

 

Мулоқотда кўз катарактаси ташхиси билан касалланган беморларни операция қилиш бўйича “Ёрқин йўл” хайрия акциясини ўтказиш, диагностика ва жарроҳлик амалиётларини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, 8 ноябрь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида бу борада Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Цзянь Янь хоним иштирокида мазкур масала юзасидан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

 

Ташриф доирасида делегация вакилларини Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси ҳамда Самарқанд вилояти кўз касалликлари шифохонасида аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар билан таништириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, улар Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг офтальмология кафедраси илмий ходимлари билан ҳам учрашадилар.

 

Ҳудудий хотин-қизлар қўмитаси ва соғлиқни сақлаш бошқармасига, энг аввало, кам таъминланган оилалар ҳамда ногиронлар қаторидан, шунингдек, “Мурувват” ва “Саховат” уйларидан кўз катарактаси операциясига муҳтожларни аниқлаш ҳамда тавсия этиш вазифаси топширилди.

 

Хитойлик 9 нафар малакали мутахассислар ва ўзбекистонлик тажрибали шифокорлар ҳамкорлигидаги мазкур акция 18 ноябрдан 7 декабрга қадар ўтказилади. Жарроҳлик амалиётлари учун энг замонавий медицина жиҳозларини олиб келиниши кутилмоқда.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech