• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ АХБОРОТИ

Кеча Facebook ижтимоий тармоғида фойдаланувчи Акром Маҳмудов саҳифаси орқали икки аёлнинг ички ишлар ходимлари томонидан ноҳақ 15 суткага қамалгани ҳақидаги иддаоси тасвирга туширилган видео мурожаат эълон қилинган эди. Мазкур видео мурожаатни синчиклаб ўрганган Андижон вилояти Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг Матбуот хизмати Андижон вилояти ИИБ маълумотларига асосланган ҳолда қуйидагиларни маълум қилди:

 

Ижтимоий тармоқда видео мурожаат йўллаган аёллар Хамрақулова Гавҳарой Саиджановна ҳамда унинг қизи Хамрақулова Гулираъно Ҳатамбековна Жалақудуқ тумани, Қатортол қишлоғи, Ҳамзаобод кўчаси, 16-уйда истиқомат қилади.

 

2013 йилда Гавҳарой Хамрақулованинг акаси Хамрақулов Қобилжон вафот этганидан буён акасининг турмуш ўртоғи, Жалақудуқ тумани “Бирлашган” МФЙ, Савоб кўчаси, 30-уйда яшовчи, 1976 йилда туғилган Бакиева Муқаддам Абдуваситовна билан уй-жой талашиб келади.

 

Гавҳарой Хамрақулова Муқаддам Бакиевани 2018 йилда одам ўлдиришда айблаб, акасидан қолган уйга эгалик қилиш мақсадида унинг устидан ички ишлар идораларига ариза ёзган. Ушбу ариза туман ИИБ томонидан кўриб чиқилгач, ундаги фактлар тасдиқланмаганлиги ҳамда асоссиз эканлиги сабабли Хамрақулова Гавҳарой Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси (туҳмат) тартибида маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, 2019 йилнинг январь ойида тўпланган ҳужжатларга кўра, Қўрғонтепа тумани прокуратураси томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

2019 йилнинг 27 май куни Хамрақулова Гавҳарой ва унинг қизи Хамроқулова Гулираъно биргаликда Хўжаобод туманида вилоят ҳокимининг қурувчилар билан сайёр йиғилиш ўтказишидан хабар топиб, юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат юзасидан шикоят қилмоқчи бўлиб борган. Сайёр қабул жараёнида тартиб-интизомга амал қилмасдан, навбатсиз кирмоқчи бўлиб, бу жойда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимларининг вилоят раҳбарининг қабулига навбат билан кириш кераклиги тўғрисидаги огоҳлантиришларига қарата уларни уятли сўзлар билан ҳақоратлаган. Жамоат тартибини бузганлиги учун ушбу фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, она-бола Хамрақуловаларга нисбатан Хўжаобод тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (бўйсунмаслик) тартибида суд жараёни ўтказилган уларнинг ҳар бирига ўн беш сутка муддатдан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech