• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси тизим фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатган матбуот вакилларини 27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан қутлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида хотин-қизлар турмуш тарзини яхшилаш, уларга эҳтиром кўрсатиш масаласига алоҳида урғу берилди.

 

Шунингдек, Юртбошимизнинг 2017 йил 2 февралдагиХотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5325-сонли фармони асосида юртимизда аёллар ва оилаларнинг бахту саодати йўлида узоқ йиллардан буён умид билан кутилган улкан ислоҳотлар йўлга қўйилди. Аёлларнинг манфаатларини мутлақ ҳимоялаш борасида йўналтирилган ушбу ислоҳотлар Хотин-қизлар қўмитасини улкан ва қудратли бир тизимга айлантирди.

 

Президентимизнинг аёллар оид оқилона давлат сиёсатини юритиши натижасида хотин-қизларнинг муаммолари билан манзилли ишлаш, хонадонларга кириб ёрдамга муҳтож қатлам вакилаларидан хабар олиш ва уларга ёрдам кўрсатиш тизимини яратиш, уй-жой ажратилишида бошланғич тўловларни тўлаб берилиши, Реабилитация марказлари, аёллар маслаҳатхоналарини ташкил этилиши каби йўналишларда катта ютуқлар қўлга киритилди.

 

Энди бу тизим бемалол аёлнинг моддий маънода ҳам ишончли ҳимоячиси, ёрдамчиси бўла олиши мумкин.

 

27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида ташкил этилган байрам тадбирида Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг эндиги натижалари шу улкан тизимда фаолият юритаётган жамоанинг халқимиз аёлларига бўлган муносабати, меҳри, кадр сифатидаги фидойилигининг қанчалар юқори ёки паст даражада экани билан баҳоланиши таъкидланди.

 

Тадбирда Хотин-қизлар қўмитасининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш зарурлиги, матбуотнинг барча турлари, босма ва интернет нашрлари ислоҳотларни баҳолашда асосий мезон вазифасини ўтаётганига, матбуотсиз бирор бир ташкилот ўз позицияси ва нуқтаи назарини халққа етказиб бера олмаслигига алоҳида урғу берилди.

 

Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова ўз нутқида ғоялар, ахборотлар, фикрлар зиддияти кечаётган бир даврда юртимиздаги йирик аёллар жамоат ташкилоти – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳам фаолиятида ўз қиёфасини янгилаши, халқона қиёфа касб этиши, аёллар юрагига яқинроқ йўл топиши учун ҳеч шубҳасиз, оммавий ахборот воситаларининг кўмагига муҳтож эканини таъкидлаб ўтди. Раис ўз нутқида “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот вакиллари билан доимо дўстона, ўзаро ҳурмат, эҳтиром руҳидаги  муносабатлар тарафдоридир, чунки, улкан ислоҳотлар даврида зиддиятлар эмас, рақобатлар эмас, ҳамфикрлик, ўзаро шарқона ҳурмат ва эҳтиром яхши натижа беради!” деди.

 

Байрам тадбири жараёнидаги муҳокамаларда Хотин-қизлар қўмитаси бундан кейинги фаолиятида марказий шаҳарлардан тортиб, энг чекка қишлоқларда яшаётган оддий уй бекаларининг ҳаётини яхшилашга, муаммоларини ҳал қилишга амалий ҳисса қўшиши, шунингдек, ўз фаолиятининг барча қирраларини матбуот вакиллари ва жамоатчиликка демократик тамойиллар асосида намойиш этиб боришини маълум қилди.

 

Тадбирда ўтган вақтда Қўмита фаолиятини фаоллик билан ёритган матбуот нашрлари, веб-саҳифалар ва телерадиодастурлар ходимлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташаккурномалари ва совғалари билан рағбатлантирилди.

 

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech