• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг БАЁНОТИ

Жорий йил 13 декабрь куни kun.uz сайтида эълон қилинган “Россиядаги ҳаёт, одамларнинг муносабати, 15-16 соатлик иш, қийинчиликлар ва орзулар-мусофирчиликдаги ўзбек аёли билан суҳбат” номли жуда яхши тайёрланган таҳлилий суҳбат билан танишиб чиқилди.



Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова ҳамда Ховос тумани ҳокими Р.Бобоевнинг ҳолатни янада чуқурроқ ўрганиш ва ёрдам кўрсатиш бўйича топшириғига кўра, Сирдарё вилояти Ховос туманидан Россия Федерацияси Москва шаҳрининг Авиация институтида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган фуқаро Махамматова Дилором Файзуллаевнанинг хонадонига борилди.



Ҳақиқатан ҳам у яқинлари билан биргаликда ота-онасининг уй жойларини аёл боши билан ҳалол меҳнати асосида таъмирлаган, хонадонда яшаш учун шароитлар мавжуд. Оила аъзолари сони 5 нафар, оиланинг маҳаллада обрў эътибори яхши.



Жорий йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот котиби ҳамда Ховос тумани ҳокими Р.Бобоев телефон орқали фуқаро Д.Махамматова билан суҳбатлашди.

Туман ҳокими оилага моддий томондан амалий ёрдам, келгусида алоҳида уй-жой қилиб яшаши учун шарт-шароитлар яратиб берилишини маълум қилди.



Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Д.Мухаммадованинг юртимизга етиб келиш маблағини қоплашни кафолатлади ва юртимизда кетаётган қурилишлардаги юқори маош тўланадиган иш ўринларини тавсия қилишини билдирди.

 

Суҳбат якунида фуқаро Д.Махамматова режаларини амалга ошириб бўлгач, 2020 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга қайтиш ниятида эканлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси юқоридаги каби турли сабабларга кўра хорижда юрган, лекин қайтиш истагида бўлган, ўз Ватанини қаттиқ яхши кўрувчи меҳнаткаш опа-сингилларимизни доимо қўллаб-қуввалашга тайёр.


Қўмитанинг Матбуот хизмати бу жараёндаги эзгу ҳамкорлик учун kun.uz интернет нашри таҳририятига чуқур миннатдорлик билдиради.



Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech