• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ИЗОҲИ

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан журналист Б.Султонованинг мурожаатида (www.facebook.com) ва баъзи ижтимоий тармоқларда қайд этилган қашқадарёлик қиз Н.Б.нинг тақдири юзасидан давлат ва нодавлат ташкилотлар вакилларидан таркиб топган Ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат жойига бориб ўрганилди.



Ушбу воқеа икки томоннинг, (яъни қиз ва йигитнинг оналари) келишуви асосида яширилган, туғилган бола икки томоннинг ўзаро боладан тониши оқибатида туман туғруқ комплекси томонидан бошқа оилага васийлик белгилаб бериб юборилган (қонунда болани очиқлаш мумкин эмас).



Ҳозирда қизнинг онаси аввало соғлигини тиклаб олиши, кейинчалик ишга қайтишининг имкони яратилди. Йигитга қариндош ҳисобланган мактаб директори лавозимидан бўшатилди. Бу ҳолатда асосий жабрдийда бўлиб қолаётган қиз Н.Б.ни реаблитация қилишнинг чоралари кўрилмоқда.



Бироқ, мазкур жараёнда ҳозирча очиқланиши мумкин бўлмаган, чуқур ўрганиш ва таҳлилни талаб этадиган (масалан: тарафкашлик, мансаб талашиш, йигитнинг ДНК текшируви, қизнинг хатни ёзган-ёзмагани, дори ичган-ичмагани ва ҳ.о) каби ҳолатларда ноаниқликлар мавжуд бўлгани боис, ишга тўлиқ аниқлик киритиш ва якунига етказишни Қашқадарё вилояти ҳокими З.Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова шахсан назоратларига олдилар.



Якуний хулоса юзасидан ўрнатилган тартибда ахборот берилади.



Республика Хотин-қизлар қўмитаси мазкур жараёнда яқиндан ёрдам бераётгани учун ҳамкорларга миннатдорлик билдиради.




Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech