• Телефон:+99871 202-10-59
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Жорий сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти хотин-қизлар масалалари бўйича белгилаб берган топшириқлари ижроси

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова раҳбарлигида ҳамкор ташкилот масъуллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 21-22 апрель кунлари ташрифи чоғида хотин-қизлар масалалари бўйича белгилаб берган топшириқлари ижросини таъминлаш масаласи муҳокам қилинди.
Давра суҳбатида вилоятдаги 57 минг нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаш учун уларни касб-ҳунарга ўқитиш, имтиёзли кредитлар бериш, ҳунармандчиликка йўналитириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Жумладан, 8,5 минг нафар хотин-қизларга тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш учун ўқитиш ва халқ банки томонидан имтиёзли кредитлар бериш масаласи келишиб олинди.
Наманган тажрибасидан келиб чиқиб 6 минг нафар хотин-қизларни устоз-шогирд анъанаси асосида ҳунармандчиликка жалб этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech