• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Жамоат ташкилотининг ташаббуси қўллаб-қувватланди: КУНЛИК ИШЧИЛАР МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

       Хабарингиз бор, ўтган йили Хотин-қизлар қўмитаси пойтахтимиздаги мардикор аёллар билан бир неча бор учрашиб, муаммоларни чуқур ўрганган ва ушбу аёлларнинг меҳнатини тартибга солишнинг замонавий усулларини қўллаш ташаббусини илгари сурган эди.

          Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ушбу ташаббусни қўллаб қувватлади ва Тошкент шаҳар Яшнобод туманида аёллар учун янги қурилган кунлик ишчилар маркази очилди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова:  «Биз шуни тушундикки, бир марталик меҳнат билан оиласини боқадиган фуқароларимиз, айниқса аёлларимиз жуда кўп.

Пойтахтга ишлайман, бола боқаман деб келган аёлларни ўз ҳудудига қайтариб юбориш амалиёти энди эскирди ва бу аслида нотўғри ёндошув ҳам эди. Энди иш излаб келган аёллар аввалгидек автобусларга ўтқазилиб, яна келган жойларига юборилмайди.

          Биз  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг жуда ҳам аниқ, тўғри ёндошуви ва муаммога оқилона ечими натижасида ҳамкорликда  мана шундай шароитларни яратишга эришдик”,  – деди.

Марказда аёлларимиз учун арзонлаштирилган овқатланиш шахобчаси, асбоб ускуналарни ижарага бериш тизими, меҳнат муҳофазаси ҳақида тушунча берувчи кўргазмали қуроллар,  маданий ҳордиқ чиқариш учун имкониятлар (кутубхона, шахмат-шашка тахталари) бор.

          Хориж тажрибасини ўрганиб, марказда вақтинчалик иш билан таъминлашда аутсорсинг ва аутстаффинг хизматлари йўлга қўйилган. Бу ерда фуқароларга 10дан ортиқ хизматлар кўрсатилади.

Эндиликда жорий йилнинг ўзида  Тошкент шаҳри ва вилоятида шу каби яна 6 та замонавий кунлик ишчилар маркази очилиши кўзда тутилган.

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech