• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Жорий йилнинг 26 декабридаи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида давлат божхона хизмати органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида видеомулоқот ўтказилди

Унда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари З.Маҳкамова ҳамда Қўмита Бўлим бошлиғи С.Пўлатова ўз маърузалари билан қатнашишди.

 

Бугунги кунда давлат божхона хизмати органларида 312 нафар хотин-қизлар самарали фаолият юритишмоқда.

 

Жорий йилнинг 1 февралида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ташкил этилган.

 

Бугунга қадар давлат божхона хизмати органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида турли маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

 

 

Шунингдек, мазкур тадбирда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари З.Маҳкамова мамлакатимизда аёлларга ғамхўрлик кўрсатиш ва хотин-қизлар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар мазмун-моҳияти ҳақида гапирди.

 

Тадбир давомида мутухассислар томонидан Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотлари оила, маҳалла, қишлоқ ва овулларда, ўқув муассасалари ҳамда ташкилотлар, йирик корхоналарда давлатимизнинг аёлларга оид сиёсатини тарғиб этиш, Хотин-қизлар қўмитасининг фаолияти ва позициясини, нуқтаи назарини халқимизга етказиш каби ишларда асосий суянч бўлиши кераклиги қайд этилди.

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech